Арсен Исмоилов таваллуд топган кун (1937 - 2020)


  Профессор, дубляж актёри - Арсен Исмоилов таваллуд топган кун. Арсен Исмоилов 1937 йилнинг 13 Июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 
  Арсен Исмоилов 60 йилдан ортиқ вақт давомида  Театр ва рассомлик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтида Саҳна ҳаракати ва қиличбозлик жанги ҳамда маҳорат фанидан дарс берган ва Саҳна ҳаракати кафедраси асосчиси ҳисобланади. 
  Арсен Исмоилов Ўзбекистон театр ва кино санъати ривожи, айниқса, жаҳон классик асарларини саҳналаштиришда қиличбозлик, саҳна ҳаракати, пластика каби предметларни фан даражасига олиб чиқишда улкан ҳисса қўшган.
  У постановкачи режиссёр сифатида 10га яқин спектаклларни Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қирғизистон театрларида саҳналаштирган. Бундан ташқари, 100дан ортиқ драматик постановкаларда қатнашган, “Ўзбекфильм” киностудиясида бугунги кунга қадар мингдан ортиқ ролларга овоз берган ва ўзи ҳам ижро этган.
  Арсен Исмоилов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, ”Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
  Арсен Исмоилов 2020 йил вафот этган. 
  У Ўзбекистон халқ артисти - Дилбар Исмоилованинг умр йўлдоши, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг моҳир педагоги, кино актёри - Дилшод Арсенович Исмоиловнинг отаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот