Тоҳиржон Дўстмуҳамедовга табрик


   Ўзбекистон Маданият вазирлигининг бадиий кенгаш аъзоси, "Маданият ва санъат фидойиси" кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг ижодий бўлим бошлиғи, театршунос - Тоҳиржон Жўраевич Дўстмуҳамедовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Тоҳиржон Жўраевичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан муваффақият тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Тоҳиржон Жўраевич Дўстмуҳамедов 1949 йилнинг 21 Июль куни Тошкент шаҳрида туғилган.
   1964 йил Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 38 сонли ўрта мактабнинг 8 – синфини тугатиб, Тошкент политехникуми, 102 сонли кечки мактаби ва Ўзбекфильм қошидаги “Киноактёрлар студияси”да ўқишини давом эттирган.
   1968 йил ўқишларни тугатиб, Тошкент театр ва рассомлик санъати (ҳозирги Ўзбекистон давлат Маданият ва санъат институти) институтининг кечки театршунослик бўлимига ўқишга кирган. Шу йили Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчиси вазифасига ишга кирган.
   1969-1971йй. ҳарбий хизматни ўтаган.
   1971-1977йй. Москва ва чет элга кўрсатувлар редакциясида режиссёр ассистенти вазифасида хизмат қилган.
  1977 йил институтнинг театршунослик бўлимини тугатгандан сўнг, уни Ўзбекистон телевидениесининг Кинокўрсатувлар Бош редакциясига муҳаррирлик вазифасига тайинлашган. 
   Муҳаррирлик даврида у бир қанча кўрсатувларга, жумладан: “Кино олами”, “Оламга саёҳат”, “Ҳужжатли фильмлар экрани”, “Мультипанорама” ва булардан ташқари ўзининг муаллифлик кўрсатувлари - “Киноредакция почтасидан”,” Кино, кино, кино”, болалар учун “Сиз кинони севасизми?” каби кўрсатувлар орқали Ўзбек кино ва театр ижодкорларининг ижодий ҳамда хотира кечаларини тарғиб қилган.
   Шунингдек, 1968 йилдан 1986 йилгача ўтказилган “Осиё, Африка ва Лотин Америкаси” халқаро фестивалларида фаол иштирок этиб, жаҳон санъаткорлари ва кино юлдузларини зангори экран орқали мунтазам тарғиб қилиб келган.
   1968 йилдан 2001 йилгача Ўзбекистон  телевидениесидаги фаолияти давомида у интилувчанлиги, иқтидорлиги ва чаққонлиги билан режиссёр ёрдамчиси вазифасидан бўлим бошлиғи лавозимигача кўтарилган. Жамоат ишларида фаол иштирок этиб, 1986 йилдан ўн йил давомида Ўзбекистон телевидениесининг Касаба уюшмаси раиси жамоат вазифасини бажарган.
   2003-2009 йй. – “ Ўзбекэнерго” УК ижтимоий тараққиёт бўлим бошлиғи;
   2013-2016 йй. – “Ўзбектеатр” ИИЧБ  бирлашмасида етакчи мутахассис;
   2016-2020 йй. -   Республика Актёрлар уйида етакчи мутахассис;
   2020-2022 йй. – Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасида Бош мутахассис;
   2022.01.07 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг ижодий бўлим бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келмоқда.    
   Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасидаги фаолияти давомида у республикамиздаги барча театрларнинг спектакллар тақдимотида фаол иштирок этиб келмоқда ва Ўзбекистон телерадиокомпаниясидаги кўрсатувларида, хусусан, “Маданият ва маърифат” каналининг “Очиқ намойиш” кўрсатувининг деярли барча сонларида иштирок этиш билан биргаликда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биносида, Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Ҳикмат Латипов, шунингдек, Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон халқ артисти Воҳид Қодиров, Ўзбекистон давлат драма театрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўғон Режаметов ва Ўзбекистон ҳалқ артисти Ширин Азизова, Ўзбекистон давлат Миллий Академик драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Тошхўжа Ҳўжаевларнинг хотира кечаларини ўтказиб, Ўзбек Миллий кино ва театр санъатини тарғиб қилишда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот