Камолиддин Раҳимов (1943 — 2015)


  Камолиддин Раҳимов (12.01.1943 — 25.02.2015, Наманган) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1983). Камолиддин Раҳимов жарангдор ва кучли овоз соҳиби бўлган ҳамда мумтоз йўналишдаги қўшиқлари билан шуҳрат қозонган. Унинг репертуаридан мумтоз ва замонавий бастакорлар ашулалари („Баёт“, „Ушшоқ“, „Гиря“, „Кўча боғи“, „Қаландарий“, „Куйгай“ каби) ҳамда куйларини ўзи яратган асарлари („Кул, азизим“, „Менга раҳм айла“, „Наргиз“, „Келмаганингда“, „Мастона-мастона“, „Парвона қилсангиз“, „Она мадҳи“ ва бошқалар) ўрин олган.
   Камолиддин Раҳимов 1943 йил 12 январда Наманганда туғилган. 1987 йил Тошкент маданият институтини тугатган. 2015 йил 25 февралда 72 ёшида Наманганда оғир хасталикдан сўнг вафот этган.

   Ижоди:
   Камолиддин Раҳимов ашула йўлларини дастлаб Ваҳобжон Абдуллаевдан ўрганган. Наманганда маданият уйи қошидаги Уста Рўзиматхон номидаги ашула ва рақс ансамблида хонанда, мусиқа раҳбари ва бадиий раҳбар (1960—71), Алишер Навоий номидаги вилоят театрида яккахон хонанда (1972—98) бўлиб ишлаган.
   Камолиддин Раҳимов ижро услубига лирик талқин, сўз билан оҳангдаги уйғунлик хос. Ўзбектелефильм студиясида унинг ижодига бағишланган „Дил таронаси“ фильми суратга олинган (1982). Камолиддин Раҳимов ижросидаги ашулалар бир нечта грампластинка („Камолиддин Раҳимов куйлайди“, 1966—1972; „Наргиз“, 1980; „Булбул“, 1983; „Ул ёр қўлида кўза“, 1987) ҳамда компакт диск („Қайдасан“ 2002)га ёзилган. Камолиддин Раҳимов Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Маҳтумқули ва бошқа мумтоз шоирлар асарларига ашулалар туркумларини 20 дан зиёд аудиокассетага тўплаб ёздирган. Осиё, Европа, Америка мамлакатларида гастрольда бўлган.

   Мукофотлари:
   1983 йил Камолиддин Раҳимовга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган. 1988 йилда қўшиқчи „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган.
 Раҳмонбек Исломов олган сурат.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот