Ҳошим Арслонов таваллуд топган кун (1956 - 2020)


  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, атоқли санъаткор, таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов таваллуд топган кун! 

     Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов - 1956 йил 1 Август куни Чуст шаҳрида туғилган. 1977 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1977 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Давлат драма театрида фаолият юритган. Спектаклларда, фильм ва сериалларда кўплаб турли-туман ролларни ижро этган. "Уйғониш", "Марғиёна", "Отамдан қолган далалар", "Алпомиш", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланди", "Апрель-Май", "Чавандоз", "Сўзсиз севги", "Динозавр қолдирган из", "Ёрим-беозорим", "Ҳақиқат куни", "Қасос", "Менинг акам бўйдоқ", "Сўнгги қўнғироқ", "Сингилгинам", "Хиёнат", "Энди дадам бўйдоқ", "Ижарачилар" кабилар шулар жумласидандир. 
    Дубляж соҳасига ҳам салмоқли улуш қўшган. 
  Италиянинг Искя шаҳрида халқаро кинофестивальда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильмидаги роли учун ғолибликни қўлга киритган ва совриндор бўлган.
   Атоқли санъаткор 2020 йил вафот этган. 
   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж санъатининг Арслони, бетакрор актёр, устоз санъаткор - Ҳошим Арслонов вафотидан сўнг «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот