Алишер Узоқов таваллуд топган кун


  Актёр ва режиссёр - Алишер Узоқовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
  Алишер Узоқовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз.
  Маълумот учун: Алишер Узоқов 1984 йилнинг 25 Августь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2001-2005 йиллар – Ўзбекистон Давлат Санъат институтида таҳсил олган.  
     2001-2003 йиллар – Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида ишлаган. 
    2006-2009 йилларда – Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритган.
     2017 й. - ҳ.в.   –“ZOʻR” телерадиокомпанияси продюсери вазифасида ишлаб келмоқда.
   У “Кичкина одамлар”, “Телба”, “Жаноб ҳечким”, “Қалбаки дунё”, “Сўнги лаҳза”, “Тундан тонгача”, “Зебузар”, “Ўгай она”, “Зулм”, “Дунё”, “Элпарвар” каби кўплаб фильмларда ўзига хос роллар ижро этган. 
     Режиссёр сифатида эса “Менинг акам бўйдоқ”, “Энди дадам бўйдоқ” ва “Музлаган” фильмларини суратга олган.
     Таниқли мумтоз қўшиқчи - Маъмуржон Узоқовнинг невараси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса - Шоҳида Узоқованинг ўғли. Отаси - Муҳаммаджон Узоқов ҳам актёр ва қўшиқчи бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот