Гулчеҳра Саъдуллаевага табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳибаси, театр, кино ва дубляж актрисаси, устоз санъаткор – Гулчеҳра Саъдуллаевани таваллуд топган айёми билан самимий муборакбод этамиз!
Гулчеҳра Саъдуллаевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Гулчеҳра Саъдуллаева 1950 йилнинг 12 апрель куни туғилган.
Актриса Ўзбекистон давлат Сатира театри ва Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.
Гулчеҳра Саъдуллаева бир қанча фильм, видеофильм ва спектаклларда турли, бетакрор ролларни ижро этган. Гулчеҳра Саъдуллаева "Қисмат" сериалидаги Узукжамол образи орқали машҳурлик сари қадам ташлаган.
Гулчеҳра Саъдуллаева, шунингдек, "Баҳор қайтмайди" видеофильмида Муқаддам роли билан томошабинлар меҳрини қозонган. Актрисага "Ўтган кунлар" (1969 йил. фильм титрларида Гулчеҳра Зуфарова деб ёзилган) фильмидаги Зайнаб образи шуҳрат олиб келган.
Гулчеҳра Саъдуллаева "Шум бола" (1977й), "Келинлар қўзғолони" (1985 й), "Чаёнгул" (2000 й), шунингдек бир қатор хусусий фильмларда роллар ижро этган.
Гулчеҳра Саъдуллаева дубляж соҳасида фаолият юритиб, кўплаб фильмларга овоз берган.
Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актёри - Лутфулла Саъдуллаев (1940 – 2022)нинг умр йўлдоши.