Ҳошим Арслонов - Тундаликларда


    "Тундаликлар" кўрсатувининг навбатдаги сонида халқимизнинг севимли актёри, дубляж устаси, "Miracle" дубляж студияси раҳбари - Ҳошим Арслонов.
   Очиғи "Тундаликлар" кўрсатувига таниқли актёр Ҳошим Арслоновни таклиф қилганимда суҳбатимиз бу қадар самимий бўлади деб ўйламагандим. Суҳбатимиз давомида бир оз мағрур кўринган бу инсонни ўзимга қайтадан кашф қилдим. Оддий, ишонувчан ва куюнчак суҳбатдошим билан 50 дақиқа қандай ўтганини сезмадим. Қадрдон театрни тарк этиш сабаблари, армонга айланган роль, ўзбек дубляж санъатининг оғриқли нуқталари, "101-рейс" фильмида бош ролнинг насиб этиши, узоқ кутилган "Миракл" дубляж студиясини ташкил қилиниши ҳақида "Маданият ва Маърифат" телеканалида томоша қилинг.

Шаҳноза Қурбонбоева  - журналист.