САҲНАДАГИ ХАВОТИР


САҲНАДАГИ ХАВОТИР  ЁХУД КИТОБХОНЛИК МАВЗУСИ ОЛИБ ЧИҚИЛГАН ИЛК ОҒРИҚЛИ КОМЕДИЯ

     Сир эмас,  бугун дунёнинг барча эзгулик эшиклари қулфи  маънавият калити билан очилади. Маънавият ўзаги эса аҳлоқ. Демак,  дунёни аҳлоқ қутқаради. Аҳлоқий фазилат ва туйғуларни адабиёт,  китоб шакллантиради. Хулоса шулки,  дунёни китоблар қутқаради. Кимдан?  Нимадан? 
     Таниқли адиб ва драматург,  Ёзувчилар уюшмаси аъзоси  Қўчқор Норқобил қаламига мансуб "Уйдаги гап кўчада..."  комедиясида худди ана шу саволларга жавоб топилган. 
     Мазкур саҳна асари Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилди. Театр Бош режиссёри Фарҳод Болтаев  раҳбарлигида Акмал Жумаев томонидан крмедиянинг  Гротекс йўналишида саҳналаштирилган ушбу асарда бугунги куннинг энг оғриқли муаммоси  ёшлар тугул кексалар,  ҳатто олис қишлоқлардаги одамлар ҳам қўлтелефон жозибасига маҳлиё бўлиб,  ундаги турли тасвир ва ўйинлар таъсирига муккасидан кетаётгани,  бу тобелик ортидан турли хил машмаша,  ҳатто фожеалар юзага келаётгани воқейликлар орқали акс эттирилган.  Энг муҳими, бу муаммо  китоб мутолааси,  китобхонлик завқи,  одамлар орасида меҳр - муҳаббат ришталари узилишига сабаб бўлаётгани ўз  ҳаётий ифодасини топган. 
     Спектаклда  ҳамма замонларда ҳам инсониятнинг буюк кашфиёти сифатида эътироф этилажак китоб бугун бутун дунёни аҳлоқсизлик, ёвузлик ҳамласидан асраб қолиши,  китобсиз келажак йўқлиги ҳақидаги ақида асосий ғоя қилиб олинган. 
     Ушбу саҳна асарининг Қорақаопоғистон Республикаси Ёшлар театри ҳамда Бухоро вилояти мусиқали драма театрида ҳам саҳналаштириш кўзда тутилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот