Ахат Пармоновга табрик


     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри саҳналаштирувчи режиссёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими - Ахат Пармоновни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Ахат Пармоновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!

     Маълумот: Ахат Жураевич  Пармонов 1950 йилнинг 2 Апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.  
     2002 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.
     Ушбу театрда 1990 йилдан буён ишлаб келмоқда.
    1977 йили санъат олийгоҳини битиргач, икки йил шу институтда ўқитувчилик қилган. У турли йилларда Комил Ёрматов номидаги “Ўзбекфильм” киностудиясида, Андижон мусиқали драма ва комедия театрида, Москва сатира театрида, Миллий Академик драма театрида режиссёр бўлиб ишлаган.
     Мазкур театрда “Бир кам дунё”, “Ақл мезони”, “Куёвлар конкурси”, “Тўйлар муборак”, “На малакман, на фаришта”, “Менинг оппоқ кабутарларим”, “Хонума хоним”, “Асл хазина” ва бошка ўнлаб спектаклларни сахналаштириб, мутахассислар эътиборини қозонди.
     Россиянинг Москва Сатира театрида В.Плучек раҳбарлигида “Последние” Ногинск шаҳар театрида “На дне колодца”, Тожикистоннинг Нов шаҳар театрида “Куёвлар конкурси”, Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театрида “Ғаройиб дори”, “Чўртанбалиқ амри билан”, “Умр эгови”, Самарқанд вилоят рус драма театрида “Пять невеста Афанды”, Каттақўрғон шаҳар театрида “Ярим тундаги ўғирлик”, Қўқон шаҳар мусиқали театрида “Тақдир эшиги”, шу каби 30 дан зиёд спектаклларни саҳналаштирган.
     Ахат Пармонов Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри юксак намоёндаларига бағишланган хотира ва ижодий кечаларининг, шунингдек Истиқлол саройида эстрада юлдузларининг концертларининг режиссёридир.
     Шу қатори, Ахат Пармонов ҳар йили ўтказиладиган Мустақиллик кубоги ҳамда Олимпия турнири, ёшлар ўртасида жаҳон футбол чемпионатининг саралаш турнирига бағишланган катта спорт байрамларини саҳналаштириб келмоқда. У бутун дунё рум ва юнон эркин кураши ассоциациясининг ордени билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот