"САОДАТ" ЖУРНАЛИ ОБУНАГА ЧОРЛАЙДИ!!!


Ижтимоий тармоқларимизни ўткир, долзарб мулоҳазалари билан забт этиб, юртдошларимизни ҳам ўйлаганларини айтишга ўргатаётган ақл-заковат соҳибларига,қадрдон дўстларимга юзланаман:
Интернетнинг кучи-қудратига, тезкорлигига катта ишонч билдирган, ҳар бирингизнинг шиддату жасоратингизни, замонавий ёндашувларингизни қадрлаган ҳолда босма нашрларнинг шахс камолотидаги ўрнини алоҳида таъкидлагим келади. Барибир сўзларнинг тафтини, ёғдусини кўзда, қўлда ҳис этишнинг жозибаси бўлакча! Барибир ўқиш завқининг, ўқиганларингни мазза қилиб “ҳазм” этишнинг гашти бошқача! Қолаверса, момоларимизга сирдош, оналаримизга дугона бўлган “Саодат” журналининг аксарият ўқувчиларининг ҳали ҳам анъанавий ўқишга иштиёқи сўнмаган. Яна бир муҳим жиҳати бугун ҳаммамизнинг мақсадимиз битта: халқимиз, оналаримиз, аёлларимизнинг кўнгил кўзларини очиш, ўзи ва ўзгалар ҳақида тўғри фикрлашга ёрдамлашиш...
Қалбларидаги халқ сифатидаги куч-қудрат, гўзаллик, иқтидорларларини кашф этиш йўлида ҳамкорлик қилиш...
Шу маънода ўзингизнинг атрофингиздаги дўстларни ҳам яхшиларнинг изи қолган, яхшилардан мерос бўлган “Саодат” даврасига чорлайсиз, ҳам мухлис, ҳам муштарий бўлиб уйғотувчи фикрларингиз билан бизнинг ёнимизга кирасиз деб ишонамиз.
ДЎСТЛАРИМ, "САОДАТ" ЖУРНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
“Саодат” журнали индекси – 867
Журналнинг бир сони учун белгиланган нарх – 10 000 сўм.
Бир йилга – 120 000 сўм.
Даврийлиги ҳар ойда 1 та. Бир йилда 12 та сон нашр этилади.
Бу нархга почта ва йўл харажатлари кирмайди.
"Саодат" нинг янги сонини эътиборингизларга ҳавола этмоқдамиз.

Мунаввара Усмонова - "Саодат" журналининг Бош муҳаррири