Сени севгинг керак менга
Сени севгинг керак менга
Юрагимда ухлаб ётар бир қалдирғоч,
Қалдирғочнинг орзулари саноч-саноч,
Ғунчаларни телба этган юзингни оч,
Сени севгинг керак менга, сени севгинг!
Асло тушма ўзгаларнинг шевасига,
Учма, жоним, юлдузларнинг ишвасига,
Мендек Кўнгил беролмайди эвазига
Сени севгинг керак менга, сени севгинг!
На қилайин дунёларнинг сийму зарин,
Тупроқларни олтин этар бир назаринг.
Битта кулгинг унуттирар ғам асарин,
Сени севгинг керак менга, сени севгинг!
Ёмғир бўлиб поклар қалбни хаёлинг ҳам,
Рашкинг келби берган юзлаб саволинг ҳам,
Суйса дейман сарвинг, юзингда холинг ҳам,
Сени севгинг керак менга, сени севгинг!
Ҳамроҳ бўлгин умрим шому сабоҳига,
Бир дамгина етгин энди дил оҳига,
Давот этсам кўнглим сочинг сиёҳига
Сени севгинг керак менга, сени севгинг!..
Гуландом ТОҒАЕВА
Манба: "Ижод чашмаси" журналининг 2023 йил №8 сони.
Сухандон - Таисия Рўзиева ижросида.