Шифокор ва табиблар ўқимасин!


     Азиз дўстлар!

     1983-йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган Маҳмудова Дилноза оғир хасталикка чалинган. Яқинда онаси, сўнгра укасидан кетма-кет айрилган Ғузорлик бу аёл оққон, яъни қон саратони билан касалланиб, ҳозирда Тошкент гемоталогия қон қуйиш илмий текшириш марказида кимё терапия (химия) муолажасини олмоқда. Моддий етишмовчилик сабабли уйларини сотувга қўйишган, аммо ҳозирча улар белгилаган нархда харидор чиқмаябди экан. Иқтисодий томондан ёрдамга муҳтож бўлган бу аёлга ёрдам беришни истаганлар имкони қадар уни қўлласин! Бунақа эълонларни кўплаб учратгандирсизлар. Тўғри, бугунги кунда саратон иллати ниҳоятда авж олди ва кўплаб одамларнинг ёстиғини аёвсиз қуритмоқда! Айримлар "пул туширинг", - деб фирибгарлик қилаётганлик ҳолатлари ё тушган пуллардан моддий манфаатдор кимсалар ҳам борлиги, афсуски, учраб турибди. Бироқ шуни комил ишонч билан айтишим мумкинки, сайтимиз телефони орқали боғланган бу аёлнинг оила аъзолари билан касалхонада учрашиб, ҳужжатларини текширдим ва касаллик варақасидан намуна нусхаларини олдим ҳамда бундан ҳеч қандай манфаатдор эмасман! Ишонч ҳосил қилишни истовчилар бевосита қон қуйиш марказида бемор ва унинг оила аъзолари билан бемалол учрашишлари мумкин. Илова тарзида ҳужжатларни эътиборингизларга ҳавола этмоқдаман. Фақат илтимос, "саратонингни даволайман" деб ўзи шундоқ ҳам қийналаётган бу оиладан пул ундиришни кўзлайдиган "табиб" ва "шифокорлар", уларни бунақа алдовларингиз билан овора қилиб, шундоқ ҳам кўзига тор кўринаётган дунёни баттар торайтириб, ажалидан беш кун бурун гўрга тиқманглар ва бу масалада уларни умуман безовта қилманглар! Бошига мусибат тушган одамларнинг қайғусидан фойдаланиб, жиғилдонингизларни ўйламанглар! Такрор айтаман: бу битиклар лаънати айрим порахўр, каззоб шифокору пул учун имонини ҳам сотадиган баъзи бир табибларга мутлақо тегишли эмас!!! УЙ олди-сотдисига аралашаверадиган маклер, ўзимизнинг тилимизда айтганда ДАЛЛОЛЛАР ҳам овора бўлишмасин!

 

Пластик рақамлар:

8600 0423 4255 1883

8600 0601 1361 7949

Телефон рақамлар:

+99890 903 31 02

+99899 525 28 24