Ҳилола Махмуталиевага табрик


     Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлинмаси раҳбари - Ҳилола Махмуталиевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Ҳилолага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз! 

     Маълумот: Ҳилола Рустамжановна Махмуталиева 1985 йилнинг 17 Июнь куни Тошкент вилоятида туғилган.
     Маълумоти - олий. 2007 й. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган ва 2020 йилдан Тошкент молия институти (сиртқи) 3-босқич талабаси.
     Инглиз, испан ва рус тиллари билади.
  Иш фаолиятини 2008-2019 йй. - Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 138-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.
     2019-2020 йй. - Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 138-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаган.
    2020 йилдан ҳозирга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлинмаси раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот