Раъно Рауфовага табрик


     Журналист – Раъно Рауфовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! 
     Раънога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!

  Маълумот: Раъно Анваровна Рауфова 1977 йилнинг 12 Май куни Жанубий Қозоғистон (ҳозирги Туркистон) вилоят, Сайрам туманидаги Оқсувкент қишлоғида зиёли оиласида туғилган. 
     1994 йилда Бобур номидаги ўрта мактабни аъло баҳоларга битириб, Низомий номидаги ТДПУнинг «Филология» факультетига ўқишга кирган. 
    1999 йил олий таълим даргоҳлари ўртасида ўзбек тили ва адабиёти фанидан ўтказилган республика олимпиадасида олий ўрин – Гран-прини қўлга киритган. Шу йили университетни қизил диплом билан якунлаган.
     Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги С. Иноғомов номидаги 281-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёти фанидан, Яшнобод туманидаги 166-сонли умумтаълим ўрта мактабида рус синфларида ўзбек тилидан дарс берган. 
    Жанубий Қозоғистон вилоятидаги “Жанубий Қозоғистон” вилоят ҳокимлигининг, “Сайрам садоси” туман ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газеталарида муҳаррир, матбуот котиби вазифаларида меҳнат қилган. 
  Ўзбекистон Миллий Телерадиоканалининг “Машъал” радиосида журналист, бошловчи, диктор, шарҳловчи лавозимларида ишлаган. 
   Бугунги кунда “Ўзбекистон” радиоканали шарҳловчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот