Салим Ашурга табрик


 
   Шоир - Салим Ашурни туғилган куни билан табриклаймиз! Салим Ашурга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаб қоламиз! 

  Маълумот: Салим Ашур 1964 йил 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Қўрғонтепа вилояти Қўрғонтепа туманида деҳқон оиласида туғилди. Унинг ота-онаси Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманига кўчиб ўтади ҳамда ўсмирлик йиллари Қизириқ чўлларида кечади. У 1982 йили шу ердаги ўрта мактабни тугатиб, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга киради ва уни 1989 йилда тугатади.Унинг илк шеърлари 6-синфда ўқиётган кезларида туман газетасида босилади. Республика матбуотида эса шоирнинг биринчи шеъри 1979 йили «Гулхан» журналида чоп этилган. Салим  Ашур «Саодат» журналида, «Ўзбекистон овози» ва "Туркистон" газеталарида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида турли масъул лавозимларда, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият олиб борган.
  У ўз ижоди билан республиика матбуотида мунтазам қатнашиб, шеърлари қатор жамоа тўпламларида чоп этилади. 1994 йили шоирнинг «Яшил гиёҳ» ва «Атиргул» каби шеърий китоблари нашр этилади. Шунингдек. «Аталган кунлар», «Сенсиз», «Дарз», "Муҳаббат китоби", "Сиз эртага келасиз" каби тўпламлари нашр этилган. 
  У Aлександр Блок, Иван Бунин, Aфанасий Фет шеърларидан намуналар ҳамда Ж. П. Сартр, К. Паустовскийнинг қисса ва баъзи ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.
  Айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси маслаҳатчиси вазифасида ишлайди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот