Чори Латиповга табрик


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, "Шуҳрат" медали соҳиби, “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг бош муҳаррири - Чори Латиповни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Чори Латиповга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодига улкан ривож тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Чори Тошмуродович Латипов 1958 йилнинг 10 Январь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. Қишлоғининг номи Катта қишлоқ. Журналистлик унга ота мерос касб. Отаси Тошмурод Латипов ҳам ўз қалами билан эл хизматида бўлган. Чори Латиповда соҳага қизиқиш айнан отасининг фаолиятини кўриб-билиб бошланган. Мактабнинг юқори синфида ўқиб юрган пайтидаёқ ҳамқишлоқларининг "қишлоғимиз мухбири" деган эътирофига эришган эди. 
   У олий маълумотни Тошкентда, Низомий номидаги Давлат педагогика институтида олди. Бу даргоҳни Имтиёзли диплом билан битказиб, 1980 йилдан Ғузор тумани "Янги ҳаёт" газетасидан иш бошлади. Шу тариқа унинг фаолиятида рўйхатидан вилоят газетаси, республикамизнинг ўнлаб нашрлари ўрин олди.
   Жумладан, 1975-1976 й. – Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “ВЛКСМ 50-йиллиги” совхози қурилиш бўлими ишчиси; 1976-1980 й. – Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет) талабаси; 1980-1984 й. - Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Янги ҳаёт” газетасида мухбир, бўлим мудири;1985-1986 й. - Қашқадарё вилояти “Қашқадарё ҳақиқати” газетасида таржимон; 1986-1987 й. - Ғузор тумани “Янги ҳаёт” газетасида мусаҳҳиҳ, бўлим мудири; 1987-1994 й. - Республика “Саодат” журналида бўлим муҳаррири, масъул котиб; 1994-1995 й. - “Тафаккур” журналида масъул котиб; 1995-1997 й. - “Сиҳат-саломатлик” журналида масъул котиб; 1997-1999 й. -  “Ишонч” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир в.б. 1999-2008 й. - “Маҳалла” газетасида бош муҳаррир; 2007 йилдан ҳозирги вақтга қадар “Қишлоқ ҳаёти” газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот