Ашурали Жўраевга табрик


  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи - Ашурали Жўраевни таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этамиз
  Забардаст журналист Ашурали Жўраевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

   Маълумот: Ашурали Жўраев 1956 йил 8 августда Навоий вилояти Кармана тумани Жалойир қишлоғида ишчи оиласида туғилган. Бобур номидаги ўрта мактабни битиргач, икки йил давомида Тошкент Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида йиғувчи-слесар бўлиб ишлаган. 1974–78 йилларда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат Маданият (ҳозирги Тошкент давлат Санъат ва маданият) институтининг кутубхонашунослик факультетида, шунингдек, институт қошидаги умумий-ижтимоий факультетнинг журналистика бўлимида ҳам таҳсил олган.
   Ашурали Жўраев ўқиш билан бирга, 1976 йилдан Тошкент технология билим юртида кечки тарбиячи бўлиб хизмат қилди. 1983–1996 йилларда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бўлим мудири лавозимида ишлади. Газетада унинг ўша даврдаги экологик фожиалар ҳақидаги кўплаб мақолалари эълон қилинди. Айниқса, унинг ўзбек театри, кино ва мусиқа санъати ҳақида ёзган мақола ва очерклари, танқидий чиқишлари ва суҳбатлари мутахассислар томонидан эътироф этилиб, ўқувчилар тилига тушди.
    Шундан сўнг у масъул лавозимларда хизмат қилди, “Муштум” журнали ва “Афанди” газетасида (1997–2007), “Гулхан” журналида (2007–2013) бош муҳаррир вазифаларида ишлади.
   Ашурали Жўраевнинг “Дастлабки тўқнашув” номли илк ҳикояси 1976 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминовнинг “Оқ йўл”и билан “Гулистон” журналида босилди.
    Ёзувчи “Тошбақалар пойгаси” (1986), “Юрак бўронлари” (1989), “Ўқ узган ким?” (1994), “Сенга кўнгил берсам” (1999), “Дил гавҳари” (2001), “Танимадинг-а” (2005), “Майсалар уйғонган тонг” (2012), “Саҳифага сиғмаган сатрлар” (2014), “Эсар Жайҳун шамоллари” (2015) каби китоблар муаллифи. Унинг “Юрак бўронлари” номли қисса ва ҳикоялар китоби республика Ёшлар иттифоқи мукофоти билан тақдирланган.
    1999 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот