Фируза Холиқова


      Фируза Холиқова – 1981 йил 18 декабрда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган.
    1998 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, 2002 йилда тугатган. Талабалик вақтларидан-оқ Республика нашрларида ва МТРКнинг “Ўзбекистон” телеканалида бир қатор кўрсатувларда чиқишлар қилиб келган.
    Иш фаолиятини Республика “Мустақил” газетасида бошлаган. Кейинчалик “Туркистон”, “Огоҳ”, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошида нашр этилган “ХХI аср технологиялари” журнал таҳририятида муҳаррир вазифасида ишлаб келган.
   2018 йилдан буён Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида Матбуот котиби вазифасида ишлаб келмоқда.
      Оилали, 2 нафар фарзанди бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот