Шоҳида Исмоиловага табрик!


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Шоҳида Исмоиловани таваллуд куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
  Устоз санъаткор, халқ суйган ва ардоқлаган ижодкор, жажжи истеъдодларнинг севимли ва меҳрибон мураббийси - Шоҳида Исмоиловага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз. Ижод йўлларида бундан-да кўпроқ ютуқларга эришишларига тилакдошмиз.

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.  

   Маълумот учун: Шоҳида Исмоилова - 2000 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
   Ш. Исмоилова ўз ижодий фаолиятини 1980 йил Ўзбек давлат драма театрида бошлаган.
   1987 йилдан Миллий театрда актёр сифатида фаолият кўргазмоқда.
   Ш. Исмоилова Ўзбек Миллий Академик драма театрда саҳналаштирилган 50 га яқин спектаклларда турли характердаги сермазмун образлар яратди. Жумладан: "Ўткан кунлар” спектаклида Кумуш ролини саҳнага биринчи бўлиб олиб чиқди. "Юлдузли тунлар” спектаклида Хонзодабегим, "Меҳробдан чаён”да Гулшан, "Отелло”да Дездемона, "Мирзо Улуғбек”да Феруза, "Бахтли гадолар”да Анжелика, "Алла”да фарзандсиз аёл, "Кундузсиз кечалар”да Солиҳа, "Усмон Носир”да Холамбиби, "Омонат дунё”да Латофат, "Андишали келинчак”да Оқойим каби ўта мураккаб ва характерли бош ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда.
   У театрдаги фаолияти билан бир қаторда кино соҳасида ҳам сермаҳсул ижод қилиб 40 дан зиёд кино ва видеофильмлар ҳамда миллий сериалларда турли-туман образларни яратди. Жумладан, "Ўткан кунлар”фильмида Хушрўй, "Олтин тулпор дуоибади”да Шоҳида, "Телба”да она, "Фарёд”да Саиднинг онаси ҳамда миллий сериаллардан "Домла”да Сожида, "Чархпалак”да Мастура, "Имом Ал-Бухорий”да Бухорийнинг онаси, "Оила”да Ойдин, "Қайтар дунё”да Ойниса, "Туташ тақдирлар”да Зебо, “Шайтанат”, “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, “Келгинди куёв”,  “Ташландиқ”, “Тавба”, “Фарзандим”, “Туташ тақдирлар”, “Муқаддас бурч”, “Ҳақиқат куни”, “Чашма”,  “Зирапча”, “Сўнгги лаҳза”, “Пойга”, “Рангсиз тушлар” каби кўплаб фильм ва сериалларда
 ранг-баранг образларни ижро этган.
   Ш. Исмоилова 1999 йили "Андижон баҳори” халқаро театрлар фестивалида "Кундузсиз кечалар”спектаклидаги Солиҳа роли учун "Энг яхши аёл роли ижрочиси”номинациясиясига сазовор бўлган.
   Республика хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган "Йил аёли - 2011” қўрик-танловининг шаҳар босқичида муваффақиятлти иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
  Ш. Исмоилова Ўзбек Миллий академик драма театри қошида 2010 йил "Тасанно” болалар театр студиясини ташкил этди. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар театр студиясида машғулотлар олиб боради. Студия ўз фаолияти давомида "Қорбобони қутқаринг”, "Шелкунчик”, "Байрам саргузаштлари”, "Элчигул”, "Буратино” каби асарлар саҳналаштириб, театр мутахассислари ва томошабинлар олқишларига сазовор бўлди. "Тасанно” болалар студияси Республикамизнинг барча вилоятларига сафарлар уюштириб, у ердаги болалар пансионатлари, дам олиш масканлари, меҳрибонлик уйларида ўз дастурлари билан фаол иштирок этади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот