Муқаддас Холиқовага табрик

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор – Муқаддас Холиқовани таваллуд куни билан табриклаймиз.
Муқаддас Холиқовага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва ижод йўлларида янада улкан зафарлар тилаймиз!
Маълумот: Муқаддас Халиқова 1960 йилнинг 14-апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Миллий театрда 1981 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
2002 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2014 йили "Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланган.
Муқаддас Халиқова 1981 йили Ўзбек давлат академик драма театрига йўлланма олган ва шу театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. У театр саҳнасида 100 га яқин образларни ижро этган. У театрда саҳналаштирилган "Кузнинг биринчи куни” спектаклида Дўхтир, "Нажот истаб”да Қайнона, "Ўткан кунлар”да Тўйбека, "Куёв”да Асал Кампир, "Алдагани хотин яхши”да Она, "Сеҳрли апельсин”да Жодугар, "Жиноят устида ушлансин”да Она, "Отелло”да Эмиля, "Чимилдиқ”да Она, "Андишали келинчак”да Аёл, "Макр ва муҳаббат”да Она, "Бахтли гадолар”да Овсар, Олтин девор”да Она, "Олтин қиз”да Она, "Нексия”да Хадича, "Тили асалим”да Аёл, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Кибриё, "Қаллиқ ўйин”да Холбика, "Сўнгги тергов”да Милиция ходими, "Бир қанотлилар”да Она, "Биз сизларни кутамиз”да Аёл, "Дада демайман”да Амма, "Танҳо юлдуз”да Манзура, "Тортадурман жабримни”да Судья, "Энага”да Салима, "Шайтон ва фаришта”да Нафиса, "Боши қотган ошиқлар”да Она, "Келинлар қўзғолони”да Сотти, "Кўнгил”да Зуҳра каби бош ролларни катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда.
Муқаддас Халиқова театрдаги ижодий фаолияти билан бир қаторда 50 дан зиёд кино ва видеофильмларда ранг-баранг ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Жумладан, “Қайнона операцияси”, "Севгинатор–2”, "Наҳотки сен”, "Жаннат қайдадир?”, "Бойвачча”, "Амакиваччалар”, "Виждон”, "Эркатой”, "Пойга”, "Одноклассники”, "Ошиқлар”, "Тақдир чархпалаги”, "Улфатлар”, "Улфатлар – 1, 2”, "13 раис”, "Анора”, “Таъзиядаги тўй”, “Севгинатор 1,2”, “Яша, хотин!” каби фильмлари ва "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, "Кўнгил кўчалари”, "Денгиздан томчи” сингари миллий сериалларида бетакрор ролларни ўйнаган.
Муқаддас Халиқова дубляж соҳасида ҳам 300 га яқин фильмга ҳамда бир нечта телесериалларга овоз берган.