Гулчеҳра Иброҳимбековага табрик


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор, халқ суйган ижодкор - Гулчеҳра Иброҳимбековани таваллуд топган айёми билан чин юракдан табриклаймиз!
  Гулчеҳра Иброҳимбекова мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, энг эзгу истакларимизни тилаймиз. 

  Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Ибрагимбекова 1951 йилнинг 24 Декабрь куни Самарқанд шаҳрида туғилган. 
  Гулчеҳра Ибрагимбекова 1973 йили Тошкент Давлат санъат институтининг "Театр ва кино” актёрлиги факультетини битириб, иш фаолиятини 1974 йил Ўзбек Миллий Академик драма театрида бошлаган.
   1998 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Миллий театр анъаналари ва юксак ижро санъатини жуда тез ўзлаштирган Гулчеҳра Ибрагимбекова саҳнадаги ижодининг илк давридан-оқ эсда қоларли роллар ижро этди. Унинг истеъдоди йиллар ўтган сайин сайқал топиб борди.
    Бугун Гулчеҳра Ибрагимбекова театрнинг кўзга кўринган актрисаларидан. Гулчеҳра Ибрагимбекова "Қароқчилар”да Амалия, "Қалби олов”да Белкина, "Лукаш Ботир”да Маргарита, "Соқов Рицар”да Жанетта, "Олтин девор”да Зуҳра, "Парвона”да Назокат, "Истеҳком”да Салтанат, "Йўлчи юлдуз”да Гулсанам, "Курорт”да Шаҳло, "Тергов давом этади”да Фароғат, "Қор маликаси”да Қароқчи қизча, "Сеҳрли апельсин”да Клариче, "Ёрилтош”да Малика, "Сабъаи Сайёр”да Орзигул, "Кулойим”да Ўгай она, "Нажот истаб”да Қайнона, "Келинлар қўзғолони”да Нигора, Муҳайё, "Куёв”да Назми, "Меҳробдан чаён”да Гулшан, "Мирзо Улуғбек”да Нигорхоним, "Қатағон”да Ҳанифа, "Чимилдиқ”да Она, "Алла”да Олтинсоч, "Ҳаёт эшик ортида”да Табассум, "Шайтон ва Фаришта”да Нафиса, "Тўмарис”да Она, "Уч кунлик дунё”да Ризвон, "Ҳасрат боғи”да Она, "Бир қадам йўл”да Саломат, "Нексия”да Нафиса, "Талваса”да амма, "Ўткан кунлар”да Ўзбекойим каби ролларни маромига етказиб ижро этди.
  "Келинлар қўзғолони” спектаклидаги Нигора роли учун "Энг яхши аёл роли” мукофоти билан тақдирланган.
  Гулчеҳра Ибрагимбекова бир қатор кинофильмларда ва телефильмларда хам ёрқин образлар яратди. "Чархпалак”да Опа, "Эшик ортидаги бахт”да Табассум, "Қайтар дунё”да Она, "Севги фариштаси”да Она, "Хуршида”да Она, "Хўроз қани?”да Йўловчи, "Алвидо”да Она, "Беш қисмат”да Совчи, "Бегона баҳор”да Қайнона, "Армон”да она, "Дев ва Пакана”да тикувчи, "Сув ёқалаб”да қўшни, "Туташ тақдирлар”да ўқитувчи Шоҳида, "Фирибгар”да Қайнона, "Тўққиз ой”да Она, "Қайтар дунё”да Она сингари кўплаб фильмларда ролларини маҳорат билан ижро этган. "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” ва "Денгиздан томчи” туркум кўрсатувларда ранг-баранг характерли роллар ижро этди. Машҳур санъаткор сифатида элга танилди.
   Гулчеҳра Ибрагимбекова "Келинлар қўзғолони”даги Нигора роли учун Москвадаги фестивалда ва А. Қодирийнинг "Ўткан кунлар”даги Зайнаб роли учун Тошкентдаги театр анжуманида "Энг яхши аёл роли” номинацияларида ғолибликни қўлга киритган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот