Сайёра Юнусовага табрик!


 Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Сайёра ЮНУСОВАни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
  Сайёра Юнусовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.  

 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Сайёра Юнусова Абдуллажановна 1956 йилнинг 25 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 
     Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 
     Миллий театрда 1977 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 1999 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
  Сайёра Юнусова жуда юксак истеъдодли санъаткор. С. Юнусова шу театрнинг саҳнасида "Ал-Фарғоний”да Фирдавс, "Гамлет”да Гертруда, "Бир кошона сирлари”да Дилора, "Зебунисо”да Зебунисо, "Бир қадам йўл”да Беғам, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Амелия, "Бор эканда, йўқ эканда”да Эртакчи, "Омон бўлгин, азизим”да Она, "Тақдир синовлари”да Гулсум Момо, "Тортардурман жабримни”да Адвокат, "Бир қадам йўл”да Сайёра, "Ўткан кунлар”да Ўзбекойим каби ролларни ижро этган. С. Юнусова бир қатор кинофильм ва телефильмларда ҳам ёрқин образлар яратди. "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” ва "Денгиздан томчи” туркум телекўрсатувларда қатор роллари билан томошабинлар қалбидан муносиб ўрин олган.
  "Чангак”, Бир фожиа изидан”, "Кўзларинг маъюс”, "Бобур”, "Чақмоқ”, "Сув ёкалаб”, "Шайтанат”, "Жасур”, “Ўғригина келин”, “ФМ севги”, “Ибрат”, “Туташ тақдирлар”, “Сотқин” каби бадиий фильмларда эсда қоларли роллар яратган.   










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот