Қутлимурод Якубовга табрик!


   Режиссёр - Қутлимурод Якубовни туғилган куни билан табриклаймиз! 

   Қутлимуродга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз! 

  

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.


     Маълумот: Қутлимурод Якубов 1980 йилнинг 4 Октябрь куни Хоразм вилоятидаги Шовот тумани, Шиғовул маҳалласида туғилган. Устозлари: 1- курсда - Қўғирчоқ театри режиссёрлигидан Шермат Ҳайитбоев, Фатхулла Ходжаев. 2 - курсдалигида Драма театри режиссёрлигидан - Шухрат Аббосов.
     Магистрлик ишида илмий раҳбари - Муҳаббат Турабовна Тўлахўжаева.
     2008 йил ЎзДСИда Эжен Ионескунинг "Дарс" антидрамаси диплом спектакли "Дебют 2008" Республика ёш режиссёрлар фестивали ғолиби бўлган.
     2008 й - Хоразм. Огаҳий театрида Салоҳиддин Сирожиддиновнинг "Осмондан тушган бахт"; 
     2009 й - Жиззах. Юнус Ражабий театрида Славомир Мрожакнинг "Чегара устидаги уй";
     2010 й - Хоразм. Огаҳий театрида "Ҳайдар хўроз";
     2011 й - Хоразм. Огаҳий театрида "Тўхтабуруннинг уйланиши";
     2012 й - Хоразм. Огаҳий театрида Жўра Маҳмуднинг "Фолбин" спектаклларининг саҳналаштирувчи режиссёри ҳисобланади.
    2013 йилда Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежида катта ўқитувчи вазифасида ишлаган.
    2014 йилдан Ўзбекистон давлат консерваториясида Мусиқий Театр студиясининг Постановкачи режиссёри сифатида фаолият юритган.
      Қутлимурод Якубов "Кутилмаганда" - бадиий фильм (комедия) 2015-2016 й., "Қора зарба" - бадиий фильм (драма). 2017 й.,  "Юлдузлар" - бадиий фильм (комедия). 2018 й., номли фильмларни, "Кўк кўз" - сериал (психологик драма). 2019-2021 й., "Тузоқ" - сериал (детектив, криминал). 2021 й. каби сериалларни суратга олган.  
    Айни вақтда Самарқанд вилоят, Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар ўзбек драма театрининг бош режиссёри лавозимида ишлаб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот