Моҳигул Назаровага табрик

Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг адабий бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, сценарийнавис, адиба ва шоира – Моҳигул Ўктамовна Назаровани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Моҳигулга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz веб сайти ва «Ижод чашмаси» журналининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Моҳигул Назарова Ўктам қизи 1970 йилнинг 25 Июль куни Бухоро вилоятидаги Ғиждувон шаҳрида туғилган.
1994 йилда ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тугатган.
1997 йилда Тошкентдаги «Ёзувчи» нашриётида «Юрагимда сўз», 2008 йилда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида «Қалбим шабнами» ва 2021 йил "Заъфар кўзгу" номли шеърий китоблари нашр этилган.
«Оила ва жамият», «Ўзбекистон овози», «Бухоронома» ва «Бухоро ёшлари» газеталарида мухбир бўлиб ишлаган. Шеър ва ҳикоялари республика матбуотида эълон қилинган. Сценарийлари асосида «Иқрор», «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи», «Буни ҳаёт дейдилар» каби кўплаб турли кўрсатувлар тасвирга олинган.
Айни пайтда Бухоро вилоят мусиқали драма театрида адабий бўлим мудири бўлиб ишлайди.