Психолог - Шоира Исакованинг байрам табриги


     Муҳтарама онахонлар, мунис опа-сингиллар! 
     8-март Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларимни қабул этгайсиз. Эл-юртимиз Сизни ўзининг самарали меҳнати, эзгу фазилатлари билан Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, барчага ибрат ва намуна бўлиб келаётган фаол ва фидойи опа-сингилларимизнинг муносиб вакиласи сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди.
     Сизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан, Ўзбекистон психологлар ассоциацияси номидан шахсан табриклаб, Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман! 


Ҳурмат ва эҳтиром билан психолог Шоира Исакова.