Ғайрат Боймирзаевга табрик


    Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри - Ғайрат Боймирзаевни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
    Ижодий изланувчан, меҳнаткаш актёримизга узоқ умр, соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик, фарзандлар бахту роҳатини тилаймиз. Саҳна ва экран ҳаётида турфа хил феъл-атвордаги катта-кичик ролларни маҳорат билан ижро этиб келаётган санъаткоримизнинг репертуаридан ўрин олган “Елкамдаги қуш” фильмидаги Ака (етуклик даври) образини алоҳида эътироф этамиз. Мазмунан ва шаклан бадиий мукаммал мазкур фильмдаги ота-онасидан ёлғиз ёдгорлик синглисини кипригида асраб-авайлайдиган, синглисига бўлган меҳри дунёларга татийдиган Ака – Ғайрат Боймирзаев гўзал инсоний ҳислат ва фазилатлари билан томошабин ёдида қолган, қалбидан жой олган. Ижодий таржимаи ҳоли ана шундай бадиий пишиқ ролларга тўлишини, замон қаҳрамонлари, мумтоз образлар билан бойишига тилакдошмиз. Оилавий ҳамда ижодий бахти ҳамиша гўзал бўлишини тилаб қоламиз!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот