Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова)га табрик


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси - Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова)ни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

     Шодия Абдуқодировага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

     Маълумот: Абдуқодирова Шодия Дилшодовна 1983 йилнинг 12 Сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 

     2006 йил Ўзбекистон Давлат Санъат институтини тамомлаган. 2008 йилда магистратурани битирган. Ўзбек Миллий Академик театрида расман 2007 йилда иш бошлаган. 

     2014 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ш. Тўхтаева театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 50 дан ортиқ турли характердаги катта-кичик образларни яратди. Жумладан, "Ёз туни ғаройиботлари” спектаклида қиз, "Тун албатта ўтади”да қайсар қиз, "Халала”да келин, "Андишали келинчак”да Олмахон, "Аёл”да Фотима, "Омонат дунё”да Зулайҳо, "Жаҳон Отин Увайсий”да Пошшахон, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Амалия, "Севаман дедимми?”да келин, "Талваса”да қиз, "Тортадурман жабрини”да маккора қиз, "Олтин қиз”да раққоса, "Катта ютуқ”да Мишлин, "Бор эканда, йўқ экан”да Малика, "Қор маликаси” эртагида Малика, "Фариданинг дил дафтари”да Фарида, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Ирода, "Рустам”да ҳамроҳ, "Танҳо юлдузим”да Лайло, "Тақдир синовлари”да Земфира, "Омон бўлгин, азизим”да Қора, "Султон Жалолиддин”да Малика, "Қуёшни сен уйғотасан”да Шабнам, "Бир қанотлилар”да Зулайҳо, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Мавжуда, "Ойдин”да Ойдин, "Шаддод она"да Катрин ва Иветта сингари кўплаб спектаклларда турли образларни маҳорат билан ижро этди. 

   Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий сериаллардан "Қайтар дунё”да Машҳура, "Туташ тақдирлар”да Дилдора, "Бир кам дунё”да ҳамшира, "Муҳаббатим, қисматим”да Дилдора каби ролларни ижро этиб, телетомошабинлар қалбидан жой олди. Шу билан бир қаторда, "Бегоналар” фильмида Дилдора, "Келгинди куёв”да Меҳриё, "Уқубат”да аёл, "Ёрим-безорим”да келин, "Тубанлик”да Ўқитувчи, "Ўйин”да аёл, "Сени севдим”да Нодира, "Чашма”да келин, "Эркак”да тадбиркор аёл, "Орзу ортида” фильмида бемор аёл, "Хотира рашки”да журналист, "Муҳаббатимсан”да Дилдора, "Виждон”да келин, "Мурувват”да маккора аёл, "Кўргилик”да ҳамшира ва яна кўплаб фильм, сериалларда бош ролларни ўйнаган. Шунингдек, "Судья" фильми ва сериалида бош рольни маромига етказиб ижро этган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот