Қаҳрамон Абдураҳимовга табрик


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва ўзбек киносининг устоз ижодкори, эл суйган ва ардоқлаган санъаткор - Қаҳрамон Абдураҳимовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. 

    Қаҳрамон Абдураҳимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!!!



   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
  
     Маълумот: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураҳимов Қаҳрамон 1949 йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. Ушбу театрда 1971 йилдан буён фаолият юртиб келмоқда. 1993 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. Қ. Абдураҳимов актёрлик фаолияти давомида 150 га яқин саҳна асарларида турли характердаги кишилар сиймосини гавдалантирди. Жумладан, "Қароқчилар” спектаклида Рацман, "Мирзо Улуғбек”да Саид, "Келинлар қўзғолони”да Тўхта, "Пири коинот”да Маврудий, "Кузнинг биринчи куни”да Рамзиддин, "Зебунисо”да Рожарам, "Муҳаббат султони”да Қайс, "Нодирабегим”да Маъдалихон, "Алишер Навоий”да Мажиддин, "Отелло”да Родриго, "Қирол Лир”да Герцог Корнуэль, "Макр ва муҳаббат”да Миллер, "Абулфайзхон”да Мирвафо, "Сохибқирон Темур” Тўхтамишхон, "Қароқчилар”да Ратсман, "Аризасига кўра”да Шуҳрат, "Тили асалим”да Арслон бобо, "Қаллиқ ўйини”да Худойназар, "Меҳробдан чаён” спектаклидаги Калоншоҳ, "Тун албатта ўтади”да Женнаро, "Бир кошона сирлари”да Дарвишали, "Муқаддас тахтизар”да Искандар Зулқарнайн, "Тили асалим”да чол, "Шайтон ва фаришта”да Қобил, "Ўзбекча рақс”да муаллиф, "Танҳо юлдузим”да Мурод, "Бахтли гадолар”да Саид, Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлари”да Худоёрхон, "Кундузсиз кечалар”да профессор, "Ўтган замон ҳангомалари”да Тоживой, "Адибнинг умри”да Зоҳид, "Тақдир синовлари”да Эсонқул, "Рустам”да чол, "Талваса”да Жидалибей, "Усмон Носир”да Матвеев, "Ўткан кунлар”да Хасанали, "Омад биз томонда” Орзубой каби образларни яратди. 
  Бугунги кунда Қ. Абдураҳимов устоз шогирд анъаналарига содиқ қолган ҳолда ёш ижодкорларга актёрлик санъати сирларини ўргатиб келмоқда. Қ. Абдураҳимов "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” видеофильми, "Ўткан кунлар”, "Севгинатор” "Дунёнинг ишлари”, "Алишер Навоий”, "Бобур”, "Кўзларинг маъюс”, "Телба” каби 10 дан ортиқ фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот