Фарҳод Абдуллаевга табрик


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри, телебошловчи, устоз санъаткор – Фарҳод Абдуллаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. 
    Фарҳод Абдуллаевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

   Маълумот: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист – Фарҳод Бадалович Абдуллаев 1957 йил Қашқадарё вилоятидаги Яккабоғ туманида туғилган.     
     1975 – 1980 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси.     
    1980 – 1984 йилларда Ўзбек Давлат драма театри суфлёри.     
    1984 – 1997 йилларда Ўзбек Давлат драма театри  актёри.     
    1997 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри.    
    Фарҳод Абдуллаев 2002 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.    У 1997 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Миллий театр саҳнасида С. Аҳмаднинг "Келинлар қўзғолони”да Йигит, "Фармонбиби аразлади”да Тўхта, "Тўйлар муборак”да Йигит, "Отасининг кизи”да Эркин, "Қаллиқ ўйин”да Таманно, "Кундузсиз кечалар”да Галдир, "Уч кунлик дунё”да Ўғил, "Чимилдиқ”да Бобо, "Бир қадам йўл”да Учувчи, "Бир кошона сирлари”да Бўрсиқ, "Ўзбекча рақс”да Сартарош, "Кўнгил”да Тоҳир, "Отелло”да Брабанцио, "Сеҳрли арча”да Базилио, "Алишер Навоий”да Чол, "Ҳамлет”да Палоний, "Бевалар”да Қўшни, "Тонг отган тарафлар”да кал, "Танҳо юлдузим”да Ғулом каби қатор спектаклларда турли характердаги ролларни ижро этган.   
   Фарҳод Абдуллаев нафақат иқтидорли актёр, балки режиссёр сифатида ҳам ўзини намоён этиб, Э. Хушвақтовнинг "Рашк” ва "Кўнгил” спектаклларини саҳналаштирган.   
     Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий бадиий фильмларда қатор ролларни ўйнаб, томошабинлар меҳрини қозонмоқда.
    "Эркак” фильмида Абдуғани, "Дилхирож”да Тоға, "Чашма”да Усмон дев, "Севинч”да Ота, "Бомба”да Ямаха, "Ўртоқ Бойкенжаев”да Бойкенжаев, "Афғон”да Зиёдулла, "Зарб”да Аъзам Ғофурович, "Болалик синовлари”да Бўзмерган, "Қовун”да Участка инспектори, "Бекатдаги одам”да Ота, "Чемпион”да Ота, "Учар отлар”да Подшоҳ, "Учар қиз”да Қайнота, "Тубанлик”да Ўқитувчи, "Сардор – 2”да Фарҳод, "Жаннат қайдадур”да Шогирд, "Суд куни”да Терговчи, "Катта жанжал”да Тоҳир, "Дадам бетоб"да терговчи ва кўплаб бадиий фильмларда хилма-хил образларни яратган. 
  Шунингдек, "Кўнгил кўчалари”, "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, "Домла”, "Бурч”, "Диёнат” каби видеофильмлардаги бетакрор образлари билан томошабинлар эътиборига тушган.
   Фарҳод Абдуллаев "Севимли" телеканалида намойиш этиладиган "Эслаб, эслаб" кўрсатувининг бошловчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот