ДАВРАГА ТУШГАН ГЎЗАЛ


Даврага тушган гўзал,
Нигоҳим куйлар ғазал.
Сени мунча мукаммал –
Яратган экан азал.

Нозларинг изҳор бўлди,
Кўнглимиз баҳор бўлди.
Ошиғинг бир мен эдим –
Юз эмас, ҳазор бўлди.

Ёндирдингу, ёндирдинг,
Нозингга ишонтирдинг.
Ёнгинамда айланиб -
Кўзимни қувонтирдинг.

Майда босиб қадамни,
Ўйнатиб қош – қаламни.
Акагинанг кўнглига –
Солиб қўйма аламни.

У ёнингга ташлама,
Бу ёнингга ташлама.
Шайдоларни кўп этиб,
Юрагимни ғашлама...

БОБУР БОБОМУРОД.
2005 йил. t.me/bobur_bobomurod