Бобур Бобомуродга табрик


  Ўзбекистонда хизмат кӯрсатган маданият ходими, «Дўстлик» ордени соҳиби, истеъдодли шоир – Бобур Бобомуродни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Бобур Бобомуродга энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижобий ва ижодий муваффақият, хаёлий ҳамда ҳаётий парвозлар тилаймиз! 

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Бобур Бобомурод 1968 йилнинг 27 (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва паспортига кўра 16) Февраль куни Бухоро шаҳрида туғилган. 
   «Кўзгудаги одам», «Ёлғиз қолган аёл», «Муҳаббат ёлғонлари», «Элим бўлди давлатли», «Бухородан куёв қилинг», «Эсиз одам», «Чимён тароналари», «Сукутдаги гўзал», «Умр баҳори», “Бир кун келиб”, “Юрагим”, “Худо берган ўзбекка”, "Кўргим келар сизни негадир", "Ватан меҳри" номли шеърий тўпламлари чоп этилган. 3 жилдлик сайланма ва бир қатор тўпламлари нашр этилиш арафасида.
      Икки мингдан зиёд қўшиқлар матнининг муаллифи.       
      Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси (1998). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.        
      Умри давомида ижод ва жамоатчилик фаолияти билан машғул. 
   Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 220-ўрта умумтаълим мактабида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи, Тошкент Молия институтида илмий–адабий маслаҳатчи вазифаларида ишлаган.
    Айни вақтда Тошкент давлат Иқтисодиёт университети бўлим бошлиғи, доцент сифатида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот