ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДАГИ ҚАЙДЛАР


Қўчқор  НОРҚОБИЛ 
ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДАГИ   ҚАЙДЛАР 
    ЮКСАКЛИК 
--- Эртага  Янги Йил... Нечундир кўнглим ғаш...
--- Кўнглингни осмон деб билсанг,  унда қуёш порлаётганини ҳис қиласан. 
          
ҚЎРҚУВ

 --- Нимани ўйлаяпсан?  Недандир қўрқаётгандайсан?
--- Мен фақат Худодан қўрқаман.
--- Яна-чи?
--- Худодан қўрқмайдиган одамдан қўрқаман. 

          ЁЗУВЧИ

--- Яна бир йил ўтди. Тузукроқ нарса ёзолмадим ҳам...
--- Илҳом шавқини туйганингда вақт тўхтайди-ку...
--- А-а-а? 
--- Ҳа,  чин адиб вақтни тўхтатиб ёзади. 
          
 ИККИ ХИЛ ДУНЁ 

     Байрам чироқлари порлаган кеча. Шаҳар айём тўнини кийган--- ҳамма ёқ ялту юлт!
    Улар безатилган улкан арча қаршисида туришди.
--- Янги Йил келаяпти,--- энтикди болакай.
--- Эски Йил кетаяпти...,--- маъюсланди бобоси.
       
    ХОТИРА 

--- Нимани ўйлаяпсан? 
--- Ўтаётган йиллар бизга бахтдан кўра кўпроқ хотиралар қолдириб кетишаркан... 
          
  СОҒИНЧ

---Ўтган йиллар нега ҳеч қачон қайтиб келмаслигини тушунгандай бўлдим.
--- Бу нима деганинг?
--- Биз улардан ўзлари билан олиб кетган қадрдонларимизни сўраб қолишимиздан қўрқишади.  Шунинг учун ҳам йиллар ортга қайтишмайди. Бизнинг соғинчларимиз уларга оғирлик қилади...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот