Илҳом Фармонов таваллуд топган кун


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Илҳом Фармонов 1974 йил 26 апрельда туғилган.
    1986-1988 йилларда Республика миқёсида ўтказилган санъат байрамлари ва «Санъат ғунчалари» номли ёш қўшиқчилар кўрик танловларида биринчи ўринларни олишга сазовор бўлган.
   «Тинчлик бўлсин», «Сайранг қушлар», «Эх орзулар», «Устозлар», «Чаноқ пахталар» каби қўшиқлари республика радио эфирларига узатилган.
    1989 йилда эса «Камолот-89» кўрик танловида қатнашиб, «Энг кичик моҳир ижрочи» номинациясида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.
    1991 йилда эса «Тошкент давлат цирки»да устозлари Комилжон Баратов ва отаси Шомурод Фармонов бошчилигида «Баҳор яна қайтади» концерт дастурида қатнашган.
    1998 йил Республикамизнинг «Туркистон» саройида илк бор яккахон концертини қўйди ва «Бинафша» номли альбоми чиққан. 
   1999 йилда санъатга бўлган қизиқиши уни Тошкент Давлат Маданият олийгоҳи сари етаклаб,. олийгоҳнинг «Халқ мусиқаси» факультетини тугатган.
    1999 йилда «Халқлар Дўстлиги» саройида «Қўшиқдан топгайман бахтимни» номли янги дастури билан қатнашган ва «Синчалак» деб номланган альбомини сотувга чиқарган.
    2000 йил «Халқлар Дўстлиги» саройида «Гулим» номли янги дастури билан чиққан.
   2000 йили ҳукуматимиз томонидан «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» Давлат мукофоти билан тақдирланган.
     «Тарона 2000» тақдимотида «Энг яхши эркак қўшиқчи» совринини олган.
    2000 йил 15 майда «Халқлар Дўстлиги» саройида ногиронлар, меҳрибонлик уйлари, маҳалла ҳайрия жамғармаси, шаҳидларни ҳотиралаш хиёбони қурувчилари ва хашарчилари учун катта ҳайрия концертини ташкил қилган.
    2002 йил «Халқлар Дўстлиги» саройида «Орзулар» янги дастури билан чиққан. Шу йили бирданига иккита «Орзулар» ва «Мунис лаҳзалар» альбомини чиқарган.
    2004 йил «Халқлар Дўстлиги» саройида «Соғинч» янги дастури билан чиқиб, ўша йили бирданига иккита - «Соғинч» ва «Хаёл» номли альбомларини чиқарган.
    2005 йил август ойида Малайзияда бўлиб ўтган «Бутун жаҳон халқ қўшиқлари» фестивалида Ўзбекистондан Илҳомжон Фармонов қатнашиб қайтган.
    2007 йил «Халқлар Дўстлиги» саройида «Ишқ фасли» янги дастури билан чиққан ҳамда «Ишқ фасли» альбомини сотувга чиқарган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот