Охунжон Мадалиев - (1963 - 2000)


    Охунжон Мадалиев 1963 йилнинг 21 Май куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани, Янгиараб қишлоғида дурадгор Уста Нусрат оиласида дунёга келган.
   Охунжон болалигидан қўшиқ айтишни ёқтирар ва мактабдаги тадбирлар унинг қўшиқларисиз ўтмасди. • 1980 йилда ўрта мактабни тамомлаб, 1981 йилда ҳужжатларини Фарғона Давлат Педагогика институтининг мусиқа факультетига топширган.
• 1985 йилда институтни муваффақиятли тамомлаб, йўлланма билан Олтиариқ туманидаги 26-сонли ўрта мактабда ашула фани ўқитувчиси бўлиб ишлади.
• Кейинчалик Ҳунар техника билим юртида, бир оз вақт ўтиб, Фарғона Давлат филармониясида яккахон солист сифатида фаолият юргизган.
• 1989 йили Тошкент шаҳрида “Камолот 89” кўрик танловида ғолиб бўлиб, бўлиб, шу йилнинг декабрь ойида Халқлар дўстлиги саройида илк яккахон концерт дастурини тақдим этган. Кейинчалик хонанда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикаларида концерт берган.
• Қўшиқчилик санъатига қўшган муносиб ҳиссаси учун Охунжон Мадалиев 1997 йил, 26 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
• 1999 йил 25 августда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига сазовор бўлган.
• 1983 йилда "Зиёдам" деб номланган илк қўшиқлар альбомини яратган. Кейинчалик "Сени асрасин", "Кимлигини айтмайман", "Сендадир хаёлим", "Юлдузим", Навбаҳор", "Жавоҳирим", "Ўзбекларим", “Ёлғиз аёл”, “Соғинч", “Ёшлигим", "Унутмоқ осонмас бизларни" каби мусиқий альбомларни мухлисларга тақдим этган.
     Охунжон Мадалиев 2000 йилда вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот