Равшан Комилов таваллуд топган кун


   Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист, хонанда – Равшан Комилов 1964 йилнинг 26 Октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 
   Болаликдан у қўшиқ айтишга қизиқиб 4-синфдан қашқар рубобида қўшиқ куйлаб ҳам юрган. 
   Xонанда мусиқа мактаби, ундан сўнг эса Маданият теxникумини битирган. Мусиқа ва маданият сирларини аъло баҳоларга ўзлаштирган Равшан Комилов Педагогика олийгоҳининг мусиқа факультетини тамомлаган. 
   Илк ижодини у 1987 йилда Тошкент Давлат Университетининг саҳналарида, тадбирларда бошлаган. Xонанданинг "Одам бўлайлик", "Қараб қўй", "Танго", "Юришларинг ёқади", "Озодани севаман" ва Мавлуда Асалxўжаева билан биргаликда дуэт шаклида куйлаган "Xеч ким билмасин" қўшиқлари мухлислар томонидан аъло баҳоланиб, оммабоп қўшиқлар қаторидан жой олган. 
  Ҳозирги кунгача xонанданинг 200дан ортиқ қўшиқлари, 40 га яқин клипи ва 10 дан ортиқ альбоми бор. Альбомлари "Одам бўлайлик", "Эрка қиз", "Озода", "Севиб қолдим", "Одамлар", "Дунё" деб номланади. 
    Равшан Комилов бир қатор фильмларда ҳам суратга тушган. Булар, режиссёр Лутфулла Саъдиевнинг Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилган "Сингилгинам" миллий телесериалида, "Отага тик боқма", Рустам Саъдиевнинг "СМС" филмларида суратга тушган. 
  Равшан Комилов 1991 йилда "Камолот" кўрик-танлови ғолиби, 1994 йилда "Улуғбек" мукофоти лауреати, 2000 йилда эса "Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист" унвонларига сазовор бўлган. 
    У Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича гастрол концертларини намойиш этиб келади. Бундан ташқари Давлат тадбирларида доимо иштирок этиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот