Шерали Жўраев (1947 – 2023)
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, ҳофиз, созанда ва бастакор - Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 Апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. У Тошкент театр ва рассомлик институтини, сўнгра Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тугатган. Ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Андижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), “Ўзбекнаво” бирлашмасида (1999 йилдан) яккахон хонанда бўлган. 1987 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 2018 йилда Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвони берилган.
Шерали Жўраевга 1991 йилда Навоий номидаги давлат мукофоти, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилган.
2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан ўзининг 75 йиллик юбилейида Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан ҳам тақдирланган.
Унинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши танилган. Бугунги кунгача ижро этган қўшиқлари сони 600 дан ошади. Аксар қўшиқларининг куйини ўзи басталаган. Улар орасида “Биринчи муҳаббатим”, “Ўзбегим”, “Карвон”, “Аччиқ ҳақиқат”, “Яралган”, “Ошиқлар сардори”, “Инсон қасидаси”, “Ошиқ бўлинг” ва бошқалар бор. Баъзи қўшиқларининг матниниям ўзи ёзган. Булар орасида “Бобо Деҳқон”, “Замон”, “Қарашларга”, “Она Туркистон”, “Соҳибқирон”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур”, “Қаён кетмоқдасиз?” ашулалари бор.
Шерали Жўраев 2023 йил вафот этган.