Хонбиби Ҳиммат қизига табрик!


   Журналист - Хонбиби Ҳиммат қизини таваллуд топган куни билан табриклаймиз! 
   Хонбибига мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодига улкан муваффақият, дунёдаги юксак истакларни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот: Хонбиби Ҳиммат қизи 1968 йилнинг 30 Январь куни Самарқанд вилоятидаги Иштихон тумани, Шайхлар қўрғонида зиёли оилада таваллуд топган. 
   1975-1985 йилларда А.Навоий номли 4-ўрта мактабда ўқиган.
   1993-1999 йилларда Мирзо Улуғбек номли Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг "Журналистика" факультетида таҳсил олган.
   2005 йилда ”Мувозанат”, 2006 йилда ”Аёл қалби”, 2007 йилда ”Оила тилсими” газеталарининг бош муҳаррири вазифасида фаолият юритган.
   1997 йилда ”Оила шифокори” газетасида эълон қилинган ”Лазер ХХI аср технологияси” номли мақоласи учун ”SORBY FINE” компаниясининг сертификатига эга бўлган.
   2008 йилда ”Бахтимиз қомуси” ва ”Менинг конституциям” танловида ғолиб бўлган.
   2011 йилда ”Атиргул” кўрик-танлови соҳибаси бўлган. 
   2016 йилда “Онамнинг совғаси”, 2017 йилда “Аёллар қамоқхонасидан мактублар” номли китоби нашр этилган.
   Ҳикоялари ”Миллий истиқлол ғоялари” мактаб дарслигига ҳам киритилган. 
   2019 йилда Германия халқ университетлари Ассоциацияси (DVV)нинг Ўзбекистондаги филиали томонидан “Аҳолининг ижтимоий заиф қатламига ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатишда ОАВнинг роли” мавзуидаги танловида I ўринни олишга муваффақ бўлган.
  2019 йилда Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари жамияти томонидан ўтказилган “Энг яхши мақола” танловида ҳам ғолиб бўлган.
   2020 йилда “Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича Ўзбекистон ОАВда ёритилган энг яхши материал учун” танловида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Тим Торлоунинг дипломига сазовор бўлган.
   2020 йилда “Муҳаммад Юсуф издошлари” номли танловда “Акам” ҳикояси билан ғолиб бўлган. 
   2021 йилда Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокимлиги томонидан Фурқат маҳалласининг “Маҳалладаги маърифатли аёл” эьтирофига сазовор бўлган.
   2022 йил “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика кўрик-танловининг Миробод туман босқичида иккинчи ўринни олишга муваффақ бўлган. 
   2022  — “Йил аёли” миллий танловининг “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси соҳибаси. 
   2022 йил Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури, Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган “Гендер ва биноларнинг энергия самарадорлиги — яшил иқтисодий ривожланишнинг гарови”  мавзусидаги тренингда сертификат олган. 
   2022 йил Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Тамакисиз келажак сари” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилган семинар-машғулотида фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган.
   2022 йил Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг “Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар” танлови ғолиби.
   2023 йил Ўзбекистон Экологик партиясининг Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш йўлидаги хизматлари учун ташаккурномасига сазовор бўлган.
   2023 йил 10 декабрда Америкада "Аёллар қамоқхонасидан мактублар" номли китоби нашрдан чиқди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот