Уруш изтироблари


Қўчқор НОРҚОБИЛ

Уруш изтироблари

Қўрқоқлик

  Украинада уруш...
  Шу пайтгача ҳайбаракаллачи бўлганлар, четда туриб вайсақилик қилишдан берига ўтмаяптилар.
  Қўрқоқлик босқинчиликдан кўра даҳшатлироқдир. 

Дўзах

  Уруш - ер устида дўзахнинг пайдо бўлиши. Бироқ унда бегуноҳ одамлар ҳам ёнади.

Ўлимни ёқлаш

  Бу тараф бостириб кирди. 
  У тараф ўзини ҳимоя қилди.
  Иккала томондан ҳам қон тўкилди.
  Урушдан адолат излаш ўлимни ёқлаш билан баробар.

Гўдак йиғиси

  Шаҳарда снаряд портлади.
  Болакай қўрқиб кетди, чинқириб йиғлаяпти.
  Сезмаяпсизми, ҳамма болаларнинг йиғиси бир хилда, бир-биридан фарқ қилмаскан...
  Болалар йиғиси бомбалар гумбурлашидан ҳам қўрқинчлироқдир. Агар ўша норасиданинг ўрнида ўз болангиз  ё набирангизни тасаввур қилиб кўрсангиз, чидаб туролмасдингиз...
  Шунинг учун ҳам ер юзидаги барча қўшинлар, аскару зобитлар қўлидаги қуролни ташласа арзийди. Йўқ, бу қўрқоқлик эмас, қаҳрамонлик тимсолидаги шон-шарафга лойиқ иш бўларди.

Илтижо

 Сиёсатдонлар ҳамда мазлум овози ўқлар ва бомбалар садоси остида қолиб кетмоқда. Бироқ қиёмат қаърида ҳам энг ожиз илтижони-да эшитгувчи Ўзингсан! 
  Бегуноҳ гўдаклар ҳаққи урушни тўхтат, Оллоҳим!

26.02.2022 йил. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот