Зулфияхоним издоши Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони!


   Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини олтин медал билан бошлади. Маҳоратли дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратишга эришди. 
   Азиз юртдошлар, шу тариқа Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилмоқда.
   Барчага тарихий ғалаба муборак бўлсин. Қолган кунларда иштирок этадиган барча атлетларимизга ҳам шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз! Биз сен билан фахрланамиз, Диёра!
   Диёра Келдиёрова шарафига Франция заминида Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради!!!

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот