Фахриддин Шамсиматовнинг Янги йил табриги
Ассалому алайкум, ҳурматли ва азиз юртдошлар ҳамда баъзи бир сабабларга кўра ўзга юртда юрган ҳамюртлар.
Фурсатдан фойдаланган ҳолда сизларни Янги йил билан табриклайман. Янги йил барчамизга муборак ва хайрли бўлсин. Янги йил дунёдаги барча инсонлар учун ўзининг, бошқа йилларга қараганда ҳар жабҳада барокатлироқ бўлишини тилайман. Тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик, файзу-тароват ҳеч биримизнинг хонадонимизни тарк этмасин. Қайси касб эгаси бўлишимиздан қатъий назар, авваламбор халқимиз ва қолаверса, ҳазрати инсон учун нафи тегадиган даражада, сидқидилдан, беминнат хизмат қиладиган покиза қалб эгаси бўлишлигимизни насиб қилсин Оллоҳим. Янги йилингиз билан, азизлар.
Фахриддин Шамсиматов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр, режиссёр ва дубляж устаси.