"Шаддод она" спектакли хорижда ҳам эътироф этилди


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Миллий академик драма театри ва кино актрисаси - Шодияхон Тўхтаевани роллари ва ижросини жуда севиб томоша қиламан. Унинг дунёқараши, истеъдоди, билими ҳар қанча мақтовга муносиб! Яқиндагина "Судья" фильмидаги ижроси орқали томошабинларни йиғлатгани ҳам рост! 
    Спектакль ҳақида таржимон Мадина Муҳаммадризаева хориждаги матбуотда "Шаддод она" спектакли тўғрисида ёзган экан. Шодияхон синглимиз Фейсбукдаги саҳифасида қуйидагиларни битибди: 
     "Одатда, ижодий фаолиятимдаги янгиликларим ҳақида кам ёзаман. Тўғриси, тортинаман. Шу сафар санъатга, театр соҳасига алоқадор бўлган инсонларнинг эътиборини жалб қилишни хоҳладим. Мен учун, мени иштирокимдаги спектакль премъераси чет эл матбуотида ёритилиши кутилмаган, қувончли ҳолат. Чунки, театр премъералари билан, унинг бугунги куни, муаммо, ютуқлари билан ўзимизни оммавий ахборот воситалари  қизиқмай қўйганига анча бўлган. Театрга эътибор ниҳоятда пасайиб кетган. Буни қўл учида ўтказилган нуфузли "Евраазия" халқаро театр фестивалини мисолида ҳам яққол кўриш мумкин бўлди...Йиллар давомида соҳада муаммо купайса кўпайдики, камаймаяпти. Афсус, ечим ҳали-ҳануз топилганича йўқ... Мақола учун жонкуяр журналист Музаффар акага, Muzaffar.uz сайтига ва таржимон қизимиз Мадинабону Муҳаммадризаевага катта раҳмат айтмоқчиман".










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот