Мадина Тўхтаевага табрик


  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, устоз санъаткор - Мадина Тўхтаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   
   Мадина Тўхтаевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр,  тинчлик-хотиржамлик,  ижодий ишларига улкан ривожлар тилаймиз.

    Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Ўзбекистон давлат драма театри ва кино актрисаси - Мадина Тўхтаева 1948 йилнинг 9 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида дунёга келган. 2000 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган. Ўзбекистон давлат драма театрида 1969 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актрисадир. Театр саҳнасида ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Бахс”да ҳамшира, “Қочонгача мой ейсан”да Агния, “Садоқат”да Аёл, “Освенциум жаллодлари” да гувоҳ аёл, “У одам нима-ю, бу одам нима”да Солдат, “Биринчи бўса”да Феруза, “Отасининг қизи”да Хакима, “Можаро”да негр аёл, “Ёшлик бебошлик”да Азиза, “Келинлар қўзғалони”да Муҳайё, “Аёллар салтанати”да қўшни, “Алвон гул”да Жодугар, “Аяжонларим”да Шакарбуви, “Хос навкар”да бека, “Жийдалилар”да Марямхон, “Сўнаётган орзулар”да Клара, “Паранжи сирлари”да Тожхон, “Ўрик гуллаганда”да Тўхта хола, “Бир эшак хангомаси”да котиба, “Ғаройиб оқшом”да Самира, “Даҳо”да қайнона, “Беш кунлик куёв”да Кишвархон, “Қитмир”да Мамлакат ва бошқалар.

Баҳодир Эргашев фотоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот