Акром Бўроновнинг оила аъзоларига таъзия


 

     Зулфия Ҳамроева (Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрининг директори): "Бугун Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри актёр Акром Бўронов билан видолашмоқда. Ёрқин, комедик ва драматик роллари билан хотирамизда муҳрланиб қолган, театр профсоюз раиси ва меҳрибон, самимий ва ғамхўр инсон, чинакам артист орамиздан кетди. Сиз ҳамиша бизнинг хотирамизда яшайсиз. Жойингиз жаннатда, охиратингиз обод бўлсин!
     Сегодня Государственный Театр Юного Зрителя Узбекистана прощается с актером Акромом Буроновым.
Артист ярких образов,комедийных и драматических ролей,председатель профсоюза театра и просто душевный,добрый и заботливый человек.
Вы навсегда останетесь с нами.
Жойлари жаннатда, охиратлари обод бўлсин!"

 

     Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрининг актрисаси - Зебинисо Қодирова: "Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри актёри, дўстим, ҳамкасбим, тенгдошим - Акром Бўронов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари, ҳамкасблари ва дўстларига таъзия билдирамиз. У ҳаммага ёрдам бера олди -ю ўзига келганда эса, бешафқат ажал қаршисида иложсиз  қолди... Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ходимлари номидан, қолаверса ўзимнинг номимдан дўстимнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман.  Жойинг Жаннат бўлсин! Барча эзгу амалларинг билан сени умрбод хотирлаймиз!  Ортингда қолган Онажонинг, умр йўлдошинг ва 3 фарзандингга Аллоҳ сабр берсин!  Омин!"


     Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси Акром Бўроновнинг оила аъзолари, ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади.