Гулбаҳор Йўлдошева (1958 - 2019)
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Гулбаҳор Толибовна Йўлдошева 1958 йилнинг 25 Августь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган.
1979 йил Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
У 1979-1987 йилларда ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида, 1998 йилдан Ўзбек давлат драма театрида фаолият юритган.
Актриса “Кечиккан ҳаёт”, “Ҳақиқат куни”, “Афғон”, “Ўгай она”, “Кутилмаган қўнғироқ”, “Турист”, “Кўргим келади”, “Ўгай она”, “Туташ тақдирлар” сингари сериал ва кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.
Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, таниқли режиссёр - Баҳодир Йўлдошевнинг рафиқаси. Сўнгги йиллардаги фаолиятини турмуш ўртоғи Баҳодир Йўлдошев томонидан тузилган “Дийдор” театр студиясида ҳам олиб борган.
Актриса охирги маротаба режиссёр Дилмурод Масаидовнинг «Қўқон шамоли» бадиий фильмида суратга тушган.
Ўзбек Медеяси деб ном олган актриса - Гулбаҳор Йўлдошева 2019 йилнинг 12 Июнь куни вафот этган.