Театр ва кино санъатининг истеъдодли актрисаси, дубляж устаси ва телебошловчи - Маърифат Ортиқовани туғилган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Маърифат Ортиқова 2019 йили Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг энг фаол актрисаси деб эътироф этилган!
Маърифат Ортиқова ўзининг юксак истеъдоди, камтарлиги, барча тадбирлардаги фаол иштироки ва роллари билан ҳамкасблари ҳамда мухлисларининг қалбидан чуқур ўрин эгаллаган латофатли актриса. Маърифат Ортиқовага соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий зафарлар тилаймиз!
Маърифат исми жисмига монанд Маърифат тарқатадиган қиз! Маърифатга дунёдаги жамики энг юксак истакларимиз армуғон бўлсин!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Маърифат Улуғбековна Ортиқова 4 июль куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида зиёли оиласида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 2005 йили Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
2003 йилдан Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида иш фаолиятини бошлаган.
Маърифат Ортиқова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Жайдари келин”да Меҳри, “Суперқайнона”да Муяссар, “Аршин мол олан”да Осиё, “Осмондаги Ҳулкарим”да Ҳулкар, “Хонума”да Сона, “Меҳр нури”да Сора, “Гаровдаги муҳаббат”да Она, “Парпи қишлоқ афсонаси”, “Тўда”, “Бахтли бўл дугонажоним”, Сойибхўжа оператцияси”, “На малакман на фариштаман”, “Айрим нусхалар”, “Хонума”, “Отабек ва Кумушбиби”, “Қайчи қудалар”, “Сарвқомат дилбарим”, “Қобил ила Хобил”, “Олифта”, “Асл хазина”, “Биз соғинган қўшиқлар” спектаклларида етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
Айниқса, унинг “Осмонга сиғмаган қуш” спектаклидаги Қурбоной образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлган.
Шу билан бир қаторда дубляж, клиплар, новеллаларда, “Зурриёт” сериалида ва “Инсон қадри”, “Оқибат – 2”, “Бевалар”, “Ҳиёнат”, “Иқтидор”, “Бурч”, “Комила” каби фильмларда турли хил характерли образларни яратди. Шунингдек, бу изланувчан актриса “Маданият ва маърифат” телеканалида “Ўзлигинг намоён қил”, “Тошкент” телеканалида “Тошкент вақти” кўрсатувларида бошловчилик қилган.