Гулсанам Элмуродовага табрик


  Ўзбекистон давлат драма театри ва кино актрисаси, маҳоратли санъаткор - Гулсанам Элмуродовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
  Гулсанамга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила -  Ўзбекистон давлат драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Гулсанам Мамалатиповна Элмуродова Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг "Драма ва кино" ҳамда ТошДУнинг "Журналистика" факультетларида таҳсил олган
  Иш фаолиятини дастлаб Ўзбекистон Давлат сатира театрида бошлаган ва беш йил ўша театрда ишлаган. Сўнгра Ўзбекистон Давлат драма театрига ишга ўтган ва ҳозирги кунга қадар мазкур театрда ишлаб келмоқда.
  Кўпроқ "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи" кўрсатувларида турли ролларни ижро этган.  Режиссёр Абдухалил Мигнаровнинг '"Фидойилар" сериалида Шаҳноза ролида, "Хофиз" фильмида, Шавкат Жунайдуллаевнинг "Одамлар орасида" сериалида Санобар, "Бир ками тўлмаган дунё" сериалида Заҳро сингари турфа қиёфаларда намоён бўлган.
  Театрда мухлислар қалбидан ўрин эгаллаган "Мувозанат" спектаклида Заҳро, "Сабъаи сайёр"да Дилором сингари ўндан зиёд ролларни ижро этган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот