Muzaffar.uz сайтининг Директори


 

 

      

     Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ 1962 йилда Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида туғилган.

     Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида ўрта мактабни тугатиб, туман газетасида ишлаган. Тошкент политехника институтида (ҳозирги Техника университетида) ўқиган, Тошкент электромеханика заводида инженер-технолог бўлиб меҳнат қилган.

     Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан бошлаб “Сирли олам”, “Қалб кўзи”, “Ёшлик”, “Ҳуррият”, “Моҳият”, “XXI аср” сингари газета-журналларда ишлаб келган.

     “Бир тун ва бир умр”, “Алвидо, гўзаллик”, “Банкир”, “Катта ўйин”, “Пуанкаре”, “Ҳали вақт бор” сингари китоблари чоп этилган.

     “Кичкина одамлар”, “Уқубат”, “Иқтидор”, “Виждон”, “Қадамлар”, “Нигоҳ”, “Бурч ва муҳаббат”, “Устюртга йўл” бадиий фильмларининг, “Ҳаёт жилғалари”, “Синов”, “Одамлар орасида”, “Она дарё” сериалларининг сценарий муаллифи.

     “Даҳо” (Ўзбек давлат драма театри), “Залолат” (Ёш томошабинлар театри) пьесалари саҳналаштирилган.

     Айни пайтда “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида бош муҳаррир ўринбосари вазифасида хизмат қилади.