Ислом Ҳамрога табрик


    Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг Ахборот сиёсати бўйича ўринбосари,, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг Бош муҳаррири, ҳақиқатпарвар ва адолатпеша журналист, шоир ва сценарийнавис - Ислом Ҳамро (Ислом Хамзаевич Ҳамроев)ни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Ислом Ҳамрога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз! Ўзи сингари ижодкор фарзандларининг роҳати ва орзу-ҳавасини кўриб юришига тилакдошмиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Ислом Хамзаевич Ҳамроев 1966 йилнинг 26 Январь куни Навоий вилоятидаги Хатирчи туманида туғилган.
   2007 йилда Ўзбекистон Миллий университети (ТошДУ)нинг "Журналистика" факультетини тамомлаган.
   2005 йил “Шуҳрат” медали, 2007 йили “Олтин қалам” халқаро миллий мукофоти, 2021 йилда "Дўстлик" орденига ҳам муносиб кўрилган.
   Шунингдек, Ислом Ҳамро Ўзбекистон “Адолат” СДП, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзосидир. 
   Таниқли ижодкорнинг "Шоир бўлдик сендан айрилиб", "Бағрибутунлик", "Тазарру салтанати",  "Жаҳонгирнинг қайтиши", " "Гўрўғлининг ўлими" каби бир қатор шеърий ва публицистик асарлари китоб ҳолида чоп этилган. 
   Серқирра ижодкор қаламига мансуб "Тузоқ" миллий сериали суратга олинган. Айни кунларда Ислом Ҳамро киносценарийси асосида "Пирамида" кўп қисмли сериалининг суратга олиш ишлари давом этмоқда.

МЕҲНАТ   ФАОЛИЯТИ:

1989-1989 йй. - “Қишлоқ ҳаёти” газетасида мусаҳҳиҳ;
1989-1991 йй. - "Туркистон" (“Ёш ленинчи”) газетасида мусаҳҳиҳ;
1991-1996 йй. - “Туркистон” газетасида мусаҳҳиҳ, мухбир, бўлим мудири;
1996-1998 йй. - “Ўзбекистон овози” газетасида бўлим мудири, адабий котиб;
2000-2001 йй. - “Туркистон” газетасида бош муҳаррир ўринбосари;
1998-2002 йй. - “Ўзтелерадиокомпания”нинг “Маънавият” студиясида катта муҳаррир;
2001-2011 йй. -  “Инсон ва қонун” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб;
2011-2012 йй. - “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборотномаси” ва “Куч-адолатда” ҳуқуқий газета бирлашган таҳририятида бўлим бошлиғи;
   2012-2014 йй.  - “Шарқ зиёси” ва “Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз” газеталари Бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритиб келган.
   2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси тахририяти МЧЖ директори, бош муҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот