“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси
“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (СДП)нинг газетаси. 1995 йил 22 февралдан Тошкентда чиқа бошлаган. Ҳафтада бир марта чоп этилади. Муассиси: Ўзбекистон “Адолат” (СДП) Сиёсий кенгаши ва “Адолат” газета ижодий жамоаси. Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий демократия қоидаларига асосланган, янги ижтимоий муносабатлар қарор топган адолатли фуқаролик жамиятини қуриш юзасидан “Адолат” СДП олиб бораётган фаолиятни кенг ёритиш газетанинг асосий вазифасидир. Таҳририят ҳузурида олий мажлис депутатлари, ҳуқуқшунослар, иқтисодчи олимлар, тадбиркорлардан ташкил топган жамоатчилик кенгаши фаолият кўрсатади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўз мухбирига эга.
Бош муҳаррир - Ислом Ҳамро - "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ордени ва "Адолат" кўкрак нишони соҳиби, "Олтин қалам" мукофоти совриндори, журналист, шоир ва сценарийнавис.
Бош муҳаррир ўринбосари - Абдуқаюм Йўлдошев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, шоир, сценарийнавис.