Махсума Оққўзиевага табрик
Журналист - Махсума Оққўзиевани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз! Махсумага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижобий ва ижодий ютуқлар тилаб қоламиз!
Маълумот: Махсума Зафаровна Оққўзиева 1993 йил 30 ноябрда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Лаганди қишлоғида таваллуд топган. Миллати ўзбек.
Оққўзиева Махсума ўқувчилик давридан то шу кунга қадар номзоди кўрсатилаётган йўналиш бўйича кўпгина ютуқларни қўлга киритган. Хусусан:
2021 йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган «30 йилликка 30 та мукофот» танловида иштирок этиб, ғолиб деб топилган ҳамда «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланган.
2021 йил Қозоғистонда ўтказилган «Йилнинг энг ёш олими - 2021» халқаро танловида иштирок этган ҳамда олтин медаль билан тақдирланган. «Журналист текшируви жараёнида журналист позицияси» номли илмий мақоласи Нур Султон шаҳрида чоп этилган илмий тўпламга киритилган.
2021 йил Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши илмий мақоласи - 2021» халқаро танловида ғолиб бўлган ва олтин медални қўлга киритган.
2021 йил «INTERNEWS» халқаро ташкилотининг Марказий Осиё ваколатхонаси томонидан Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг профессионал журналист ва муҳаррирлари учун ташкил этилган «Мултимедиали сторителлинг» тренингида иштирок этган ва курс сўнгида 500 АҚШ доллари миқдорида стипендия соҳиби бўлган.
2021 йилда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ўтказилган «Дуэл» танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, II даражали диплом ҳамда планшет билан тақдирланган.
2021 йилда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловининг ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2021 йилда «Ёш ижодкорлар» клуби томонидан ташкил қилинган «Мен ижодкорман» фестивалида иштирок этган ҳамда таржима йўналиши бўйича 1-ўринга сазовор бўлган ва диплом ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2021 йилда Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Ёш олимлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган «Янги Ўзбекистон сайловлари ёшлар нигоҳида» илмий-амалий конференциясида иштирок этган ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2021 йилда Андижон шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида иқтидорли болалар билан ишлашга мўлжалланган «Истеъдодли ёшлар» фан-клубини ташкил этган ва ҳар ҳафта давомли тарзда ўқувчиларни шу тўгаракларга жалб этиб келмоқда. Ўқувчиларнинг ижод намуналари ҳар ҳафта республика, вилоят, туман ва шаҳар нашрларида чоп этиб келинмоқда.
2021 йилда Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада мактаби томонидан ўқитувчилар ўртасида ўтказилган IQ TEST олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2020 йилда Урганч давлат университетининг «Илм сарчашмалари» илмий журналида «Журналист текшируви жараёнида журналист позицияси» номли илмий мақоласи чоп этилган.
2020 йилда халқаро ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган «Ёшларнинг III халқаро онлайн конференцияси»да фаол иштирок этган ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2020 йилда асосий иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда «Дарахт қўшиғи», «Игна ва ип», «Созлар сеҳри» бадиий киноларини рус тилидан таржима қилган ҳамда ушбу кинолар «Севимли» телеканалида эфирга узатилган.
2020 йилда «Саломатлик медиа маркази» номли стартап лойиҳасини ишлаб чиққан. Унинг таркибий қисми сифатида тиббий журналистларни тайёрлаш ўқув курси ташкил этиш режалаштирилган.
2020 йилдан буён «Журналист кундалиги» номли шахсий телеграм каналини ҳамда «Таржимонлик хизматлари» номли гуруҳини юритиб келмоқда.
2019 йил давомида Ғафур Ғулом нашриётида 6-11 синфлар учун мўлжалланган янги авлод дарсликларини, қолаверса, жадид адабиёти намуналари ҳамда Халқ оғзаки ижоди лапар ва достонларини тайёрлаш ва чоп этишда фаол иштирок этган.
2019 йил давомида «Шифо-инфо» газетасига халқаро тиббий, илмий мақолалар таржималари давомли тарзда чоп этилган.
2018 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ҳамда «Илҳом» жамоат фонди томонидан ўтказилган ёш ижодкорларининг Зомин семинарида иштирок этган ҳамда диплом, статуэтка ва эсталик совғалар билан тақдирланган.
2018 йилда UNESCO, Британия элчихонаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлов маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «Журналистлар хавфсизлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлиги» деб номланган тренингда муваффақиятли иштирок этган ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2017 йилда республика миқёсида ташкил этилган «Журналистика таълимида назариёт ва амалиёт муаммолари» номли илмий-амалий анжуманда иштирок этган ва «Журналист текширувида журналистнинг конституцион ҳуқуқлари» номли илмий мақоласи нашр этилган.
2016 йилда республика миқёсида ташкил этилган «Замонавий электрон ва онлайн ОАВ фаолиятининг тараққиёт тенденциялари» номли илмий-амалий тўпламга «Матбуотда ёритилган таржима материалларининг жанрий хусусиятлари» номли илмий мақоласи чоп этилган.
2015 йилда UNESCO ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган «Экологик журналистикани барқарор ривожлантириш дастури» номли семинарда иштирок этган ҳамда сертификат билан тақдирланган.
2014 йилда «Қашқадарё» телевидениесида маълум вақт намойиш этилган «Акс-садо» кўрсатувининг муаллифи ва бошловчиси сифатида бир қанча долзарб кўрсатувлар тайёрлаган (лавҳалар илова қилинмоқда).
2020-2010 йиллар оралиғида «Олтин қалам», «Йилнинг энг фаол журналисти», «Йилнинг энг ёш журналисти», «Энг улуғ, энг азиз» танловлари иштирокчиси.
2013-2020 йиллар оралиғида «Туркистон», «Ҳуррият», «Оила даврасида», «Маҳалла», «Ватанпарвар», «Диёр», «Сабо» «Шифо-инфо», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газеталари, «Жаноб», «Тенгдошлар ижоди», «Саодат» журналлари ҳамда «Музаффар.уз», «Мулоқот.уз» сайтларида ўз мақолалари билан иштирок этган.
2013 йилда «Баркамол авлоднинг тарбия топишида экологик билимнинг ўрни ва аҳамияти» номли илмий китоби чоп этилган.
2012 йилда нашрдан чиққан «Оқ лайлаклар» номли китобининг муаллифи.
2010 да «Куз ўйлари» номли учинчи шеърий китоби чоп этилган.
2010 йилда «Ҳикматли дунё» номли иккинчи шеърий китоби чоп этилган.
2009 йилда «Беғубор болалик» номли илк шеърий китоби нашр этилган.
Йил давомида 100 дан зиёд ижтимоий-оммабоп мақолалари, 10 дан ортиқ илмий тадқиқотлари чоп этилади. Ўқувчилик давридаёқ вилоят ҳамда туман даврий нашрлари, радио ва телевидениесида ижод намуналари, лавҳа ва эшиттиришлари намойиш этилган (чоп этилган ижод намуналари ҳамда лавҳалар илова қилинмоқда).
Ахборот технологияларини мукаммал даражада билади. Сайт юритиш, Фотошоп, PageMaker, InDesignда ишлаш кўникмаларига эга.
Айни пайтда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти, ф.ф.н Акбар Нурматов илмий раҳбарлигида «Журналист текшируви вақтида журналист психологиясининг жараёнга таъсири» мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.